Дзю-до: Тибилисидаги жаҳон кубогида 4 нафар парадзюдочиларимиз муносиб натижаларни қўлга киритишди

Жорий йилнинг 22 -23 февраль кунлари Грузиянинг Тибилиси шаҳрида Парадзюдо бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада нуфузли давлатлардан сараланган спортчилар иштирок этишди. Қувонарлиси шундаки ушбу жаҳон кубогида парадзюдочи ҳамшаҳарларимиз муносиб иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Шунингдек мусобақанинг дастлабки кунида Шерзод Намозов Украина, Грузия, испаниялик рақиблари устидан ғалаба қозониб финалгача етиб келди. Финалда эса руминиялик рақиби билан беллашиб жаҳон кубогида 2- ўринни қўлга киритди.

Мусобақанинг иккинчи кунида яъни кеча 3 нафар спортчиларимиз иштирок этиб Ширин Шарипов 1-ўринни, Шариф Халилов ва Феруз Саидовлар фахрли 3-ўринларга эга чиқишди. Улар том маънода юртимиз, қолаверса вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Уларни табриклаймиз.

Бухоро спорт бошқармаси Матбуот хизмати

Saytning oxirgi yangilanishi:
13.07.2021 | 16:25

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169