Қоракўлдаги юриш марафони спорт тадбирларига уланиб кетди

       Гимнастика, жисмоний машқлар, пиёда юриш меҳнат қобилиятини ва саломатлигини сақлаб қолмоқчи бўлган, чинакам ва шодмон ҳаёт кечиришни хоҳлаган ҳар бир одамнинг кундалик турмушидан мустаҳкам ўрин олмоғи лозим.

Ана шундай тавсияларни ўзига шиор қилиб олган Қоракўл туман БЎСМ ишчи ҳодимлари барчани бирдек «Саломатлик учун 5 минг қадам» шиори остида юриш марафонига чорлади.

Эрта тонгда марафонда фаол иштирок этиш учун харакат қилган катта, кичик барча, қолаверса ташкилот –муассасалар ишчи ҳодимлари жами 200 нафардан ортиқ ўз соғлиғи учун бе эътибор бўлмаган фуқароларни ўз ичига олди. Шунингдек, тадбир давомида тонгги бадан тарбия ва пиёда юришнинг инсон саломатлиги учун бўлган аҳамияти юзасидан аҳолига кенг маънода тушунтиришлар ҳам берилди.

Мазкур марафондан сўнг бадан тарбия машғулотлари билан шуғулланишди. Ундан сўнг эса спорт мусобақаларига старт берилди. Шу куни спортсевар нуронийлар ва ёшлар ўртасида спортнинг шахмат, армрестлинг турлари бўйича мусобақалар ташкил қилиниб юқори савияда ўтказилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган мазкур мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Saytning oxirgi yangilanishi:
13.07.2021 | 16:25

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169