Шаҳобиддин Зоиров келгусидаги режаларини маълум қилди

2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпиада чемпиони, 2019 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони совриндори Шаҳобиддин Зоиров ва унинг устози, Когон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бокс спорт тури тренери, “Дўстлик” ордени соҳиби Истам Кабинов кеча, 3 май куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов қабулида бўлишди.

Учрашувда вилоят раҳбари Шаҳобиддин Зоиров каби спортчиларнинг эришаётган ютуқлари элдошларимизга фахр-ифтихор бағишлаётганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, вилоят ҳокими спортчи учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришга, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини билдирди. Ўз навбатида таниқли боксчи беқиёс эътибор, ғамхўрлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, ўзининг 2021 йилдаги режалари билан ўртоқлашди. Қайд этиш жоизки, Рио Олимпиадасидаги ғалабадан сўнг яна ўз вазнида тенгсиз эканини исботлаган бухоролик боксчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда.

У 2020 йил март ойида Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 3-ўринни эгаллаб, 2021 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинларига иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритган. Ҳозирда спортчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ушбу йирик мусобақага қизғин тайёргарлик кўрмоқда. “Ҳаваскор боксда эришган натижаларим билан фахрланаман. Профессионал рингда ҳам ўз сўзимни айтишга ҳаракат қиляпман.

Навбатдаги Олимпиададаги иштироким қайдаражада аҳамиятли эканлигини тушуниб турибман. Ҳозир бор диққат-эътиборим мазкур катта спорт тадбирига қаратилган. Мақсадлар улкан. Ўз мақсадимга етиш учун ҳар қандай рақибни мағлуб этишга тайёрман”-дейди

Шаҳобиддин. Биз ҳам ҳамюртимизнинг йирик ринглардаги жангларига зафарлар тилаймиз!

 

Вилоят туризм ва спорт бошқармаси 

Матбуот хизмати 

Saytning oxirgi yangilanishi:
13.07.2021 | 16:25

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169